Мия шикастланиши натижасида даҳога айланган кишилар

Ушбу тўплам қаҳрамонларига камдан-кам учрайдиган савантизм (даҳолик) синдроми ташхиси қўйилган. Бу ҳолат туғма ва баъзи ҳолларда бош жароҳатларига ҳамроҳ бўлиб, инсонда тор билим соҳаси ёки кутилмаган кўникмаларга қобилият пайдо бўлишига олиб келади.

Фракталлар ва математика

Бир куни кечқурун Жейстон Пажетт дўсти билан бардан чиқиб, ёмон одамларга йўлиқди. Калтакланган Пажетт мия чайқалишини олди ва узоқ вақт касалхонага ётди. Касалхонадан чиққач йигит янги кўриш доирасига эга бўлди: атрофидаги борлиқ парчаларга бўлиниб, ҳаракатланувчи нарсаларга айланиб қолди. Крандан оқаётган сув, булутлар, кўлмак, камалак – буларнинг барчаси энди пикселлардан иборат эди. У кўраётган нарсаларини тушуниб олиш учун расм чизишни бошлади: доиралар ва кўпбурчакли мураккаб шакллар ҳосил бўлди.

Математикага мойиллиги бўлмаган Пажетт чизаётган расмлари графика ва фракталлар эканлигини дарҳол тушуниб етмади. Кейинчалик чизмалар янада мураккаблашди ва улар янги туғилган даҳога кўз олдида нима бўлаётганини тушунишга ёрдам берди. Энди Жейстон дунё бўйлаб саёҳат қилиб, математика ва ўзининг ғайриоддий тажрибалари ҳақида гапириб беради.

 Календарь даҳоси

Орландо Сарелла воқеаси бутун дунё оммавий ахборот воситаларида тарқалди. Бейсбол ўйини пайтида олган жароҳати натижасида 10 ёшли бола тақвим билан боғлиқ ҳар қандай ҳисоб-китобларни бир зумда амалга ошириш қобилиятига эга бўлди. Масалан, минг йил ичида 12 март куни ҳафтанинг қайси кунига ёки ғайриихтиёрий олинган иккита сана орасидаги бирор бир кун ва ўша кун ҳафтанинг қайси кунига тўғри келганини иккиланмасдан айтиб бера олди.

Чақмоқдан олинган мусиқа

Тони Цикорий тарихи ажойиб тасодифларга бой. 1994 йилда у гаплашиб бўлиб телефон будкасидан кўчага чиқиши билан уни чақмоқ урди. Дунёга машҳур мусиқачи бўлишидан олдин у ортопедия шифокори бўлиб ишлаган ва ҳеч қачон мусиқага қизиқиш билдирмаган.

МРТ ҳеч қандай камчилик кўрсатмади, лекин воқеадан бир неча кун ўтгач, Цикорий пианино сотиб олди ва мусиқа чалишни бошлади. Энди у Шопен ва бошқа классик қўшиқчиларнинг машҳур композицияларини ижро этиб оркестр билан концертларда қатнашади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.