Москва биржаси доллар ва евродаги савдолар тўхтатилганини эълон қилди
- 13.06.2024 09:51
- 85
- Хориж
Москва биржаси 13 июндан бошлаб Американинг янги санкциялари туфайли доллар ва евродаги савдолар тўхтатилганини эълон қилди. Аввалроқ АҚШ молия вазирлиги ўзининг санкциялар рўйхатига 30 дан ортиқ жисмоний шахс ва 300 компанияни қўшиб кенгайтирган эди.
АҚШ молия вазирлигининг янги рўйхатига Хитой, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Болгария, Сербия, Жанубий Африка, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларус ва Британия Виржиния ороллари компаниялари киритилган.
Санкт-Петербург ва бошқа шаҳарларда валюта айирбошлаш шохобчаларида катта навбат вужудга келмоқда.