«Москвич»нинг ғилдираги чиқиб кетиб, автомашина ариққа ағдарилди
- 11.08.2020 10:32
- 310
- Ҳодиса
2020 йил 10 август куни соат тахминан 15:30 ларда фуқаро У.Б. ишончнома асосида бошқарувида бўлган «Москвич» русумли автомашинани Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Соҳибиён МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўл, яъни Соҳибиён қишлоғидан Шўрча қишлоғи томонга бошқариб кетаётганида, автомашинанинг олд томон ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида, бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг чап томонидаги ариққа ағдарилиб кетган.
Натижада, автомашина йўловчилари 50 ёшли А.И. ва 44 ёшли Ғ.Р.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
ЙТҲ