Муаммога журналист аралашгач…
- 19.01.2019 10:30
- 65
- Жамият
Малика Облоқулова, Самарқанд туманидаги Гулобод массиви 13-уйда истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони:
- Бундан қирқ кунча бурун массивимизда қурилган кўпқаватли уйнинг 2 хонали хонадонларининг бирига эга бўлганимда бошим осмонга етганди. Аммо янги уйда газ, сув таъминотининг яхши эмаслигидан азият чекиб, ҳафсалам пир бўлиб турган пайт республикамизнинг нуфузли нашрларидан бирининг ходими ҳол-аҳвол сўраб келиб қолди. У кишига қурилиш корхонаси мутасаддиларининг “бир ҳафтада ҳаммасини тўғрилаб берамиз”, деб қуруқ ваъда билан бизни алдашаётгани, мавжуд камчиликларни рўй-рост айтдим. Қарангки, бу ҳақда матбуотда мақола чоп этилибди. Кеча вилоят прокуратураси ходимлари келиб, мен билдирган муаммоларнинг барчасини ҳал қилиб кетишди. Бўлар экан-ку?! Нега буни қурувчи ёки бошқа мутасаддиларнинг бу масалаларга ўз вақтида эътибор бермасликларига тушунмайман. Демак, журналистларнинг мавжуд муаммоларни жамоатчиликка етказиши, биз каби фуқароларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб этишида гап кўп экан.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа