Нарпайда илк бор “Кабоб сайли” ўтказилди

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича Йўл харитаси назорат режаси”да берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Нарпай туман ҳокимлиги ташаббуси билан Оқтош шаҳри истироҳат боғида “Кабоб сайли” ўтказилди.

Илк бор ўтказилаётган сайлда  50 нафар ошпазлар томонидан турли хилдаги кабоблар ва миллий таомларимиз тайёрланди.

Мазкур тадбирда қўшни вилоятлардан ҳам меҳмонлар келиб, туманимизнинг миллий анъана ва одатларидан, ўйинларимиздан баҳраманд бўлишди. Санъаткорлар томонидан куйланган куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари барчанинг эътиборини тортди.

Хуршид ГАДОЕВ.