Нарпайда каналга тушиб кетган "Epica" ҳайдовчиси вафот этди

Бугун, 9 октябрь куни соат 08:50 да Нарпай тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига Алишер Навоий номли маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга "Epica" русумли машина тушиб кетганлиги маълум қилинди.

Ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган ва канал ичидаги автомашина салонидан ҳайдовчи У.E.ни беҳуш ҳолатда чиқариб олган.

Аячлиси, туман тез ёрдам ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тиббий ёрдам ва муолажа ишларига қарамасдан фуқаро вафот этган.