Нарпайда Ёшлар меҳнат гузари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
- 19.09.2019 17:31
- 122
- Самарқанд
Нарпай туманининг Очил Абдураҳимов номидаги маҳалласида Ёшлар меҳнат гузари фойдаланишга топширилди.
Ёш тадбиркор Акбар Равшанов бу ерда 12 нафар ёшни иш билан таъминлаш ташаббуси билан чиқди.
Компьютер хизматлари, тикувчилик хонаси, замонавий дўкон ва ошхонадан иборат бу кўркам масканнинг илк мижозлари - маҳалла аҳли бундай ўзгаришлар, бунёдкорлик ишларидан мамнун эканликларини билдиришди.
Туманда яна 6 та шундай меҳнат гузари қурилиши режалаштирилган.
Теглар:
Ёшлар меҳнат гузари