Нарпайликлар пахта йиғим-теримига киришди
- 20.09.2020 20:35
- 278
- Самарқанд
Эрта тонгда туман ҳокими Ботир Жабборов бошчилигида фаоллар, қишлоқ хўжалиги мутахассислари ҳамда теримчилар ''Мафтуна - Азиз'' фермер хўжалиги даласида тўпланишди.
Мавсум бошланишига бағишланган тадбирдан сўнг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда йиғим-терим ишларига киришилди.
Теримга аввало туманда рўйхатда турган камбағал оилалар аъзолари жалб қилинди.
Бу йил туманда 10 минг 762 гектар майдонда пахта етиштирилиб, 33 минг 430 тонналик ''оқ олтин'' хирмонни бунёд этиш режалаштирилган.
Ислом НОРБЕКОВ.
Теглар:
пахта терими
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа