Нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир субъектга солиқчилар бириктирилди
Самарқанд вилояти ҳудудида 40 та деҳқон бозорлари, 39 та йирик озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини амалга оширувчи супермаркетлар мавжуд бўлиб, коронавирус пандемияси оқибатида эълон қилинган карантин жараёнида бозорларда ва савдо комплексларида сотилаётган, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир субъектларга ходимлар бириктирилди. Нарх-навони оширмаслик тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказиб борилмоқда.
Шунингдек, 946 та дорихоналар масъуллари билан дори воситалари ва шахсий гигиена воситалари (маска) нархларини оширмаслик юзасидан суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳудудий бўлинмалари маъсул ходимлари томонидан жойларда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат товарлари (ун, шакар, ёғ, гуруч ва гўшт маҳсулотлари) ва фармацевтика маҳсулотлари нархини оширмаслик, асоссиз нархларнинг оширилишига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилиб, корхона масъулларидан кафолат хатлари олинмоқда.
Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.