NASA томонидан учирилган сунъий йўлдошлар орбитага чиқа олмади
- 13.06.2022 11:58
- 183
- Хориж
Американинг Astra Space компаниясига қарашли Rocket 3.3 ультра енгил ракетаси NASAнинг иккита Tropiss метеорологик сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқа олмади. Бу ҳақда lenta.ru ишлаб чиқарувчи компанияга таяниб ёзмоқда.
“Биз биринчи босқичнинг мунтазам парвозини амалга оширдик. Бироқ, иккинчи босқич муддатидан олдин ўчирилди ва биз сунъий йўлдошни орбитага этказиб бера олмадик», дея тушунтириш бермоқда компания ахборотида.
Rocket 3.3 Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги Лаунч Cомплехдан учирилган.
Аввалроқ, NASA иқлим фалокатларини башорат қила оладиган сунъий йўлдошни учиргани хабар қилинганди. ГОЕС-Т космик кемаси ғарбий яримшарда ҳавонинг хавотирли ўзгаришларини – чанг бўронлари, кўчкилар, бўронлар, торнадолар, шунингдек, у чақмоқ, қирғоқ туманлари ва ўрмон ёнғинларини кузатиб бориши айтилган.
Самижон Жўрақулов тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа