Навоийнинг биздан беш юз йил олдинда эканига иқрор бўлаяпман
Навоийни ўқияпман. Эртароқ бошламаганим учун надомат чекаяпман. Мактабда "Ғурбатда ғариб..."дан бошқасини ўқимаганим учун ўзимдан хафа бўлиб кетаяпман.
Ҳаётдаги муаммолар арзимас бўлиб туюлаяпти. Инсон сифатида яралиб, инсоний бўлолмаётганимизни тушунаяпман. Ёнингдаги дўстларинг, оилангга ғамхўрлик қилсанг, шунинг ўзи катта бахт эканлигини англаяпман.
Ғам келса, куюнмаслик, шодлик келса суюнмаслик даркорлигини ҳис қилаяпман. Дўст мунофиқлик қилса, сабрга ошно бўлишни, душман дўстга айланса, ажабланмасликни билаяпман.
Аллоҳга муножотни ўрганаяпман, мушкул вазиятларда фақат Унга мурожаат этмоқликкина муроду мақсудларга етказишини ҳис қилаяпман.
Чунки Навоийни ўқияпман.
Ўқиб-ўқиб, ҳазратнинг 500 йил ортда эмас, 500 йил олдинда эканлигига иқрор бўлаяпман.
Мақсуд Жонихонов.