Нега океанлар суви аралашмайди?
Икки океан суви туташган, аммо аралашмаган жойлар жуда ғаройиб манзарага эга. Сувларнинг икки хил ранги, оқимларнинг турли йўналишларига қарамасдан гўёки кимдир сув остида чуқурликкача тўсиқ қўйган, деган туйғу пайдо бўлса-да, бундай жойларда тўлқинлар бир-бирига қараб интилаверади.
Хўш, нега океанлардаги сув чегаралари аралашмайди?
Бир хил, аммо бошқача
Бир қарашда иккита сув ҳавзасининг аралашишига нима халақит беради? Дарё сувлари денгизга оқиб тушганида аралаша олмаслигини тушуниш мумкин, сабаби бир сув ҳавзасида сув чучук, иккинчисида шўр. Бундан ташқари, сув чегараларининг мавжудлигига таъсир қиладиган бошқа кўплаб кўрсаткичлар ҳам бор.
Океан сувининг шўрлиги минг қисмлар билан ўлчанади. Агар тафовут икки ёки уч қисмдан иборат бўлса, сув таркиби ҳар хил бўлади. Масалан, Тинч океани таркибидаги туз миқдори мингга 34, Атлантикада эса мингга 37 қисмдан иборат.
Сув ҳарорати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳатто океанда илиқ ва совуқ оқимларни визуал кузатиш мумкин.
Оқимнинг чуқурлиги ва тезлиги ҳам роль ўйнайди
“Сирт таранглиги” дейиладиган кўрсаткич мавжуд, бу молекулаларнинг бир-бирига боғланиш даражаси. Ушбу кўрсаткичлар ёрдамида физиклар нима учун бир суюқлик бошқасида эриб кетиши, бошқалари эса аниқ чегараларга эга бўлиши мумкинлигини аниқлайди. Бу стакандаги ҳар қатлами суюқ, лекин бир-бири билан аралашмайдиган коктейлга ўхшайди.
Жак Ив Кусто ва тасаввуф
Океанолог Жак Ив Кусто Гибралтар бўғозида Атлантика океани сувларининг Ўрта ер денгизи сувлари билан учрашиши мисолида ушбу ҳодисани узоқ вақт давомида ўрганиб чиқди. Айтишларича, шундан сўнг тадқиқотчи Ислом динини қабул қилган. Қуръон китобида Аллоҳ шундай буюрганлиги сабаб океан сувлари аралашиб кета олмайдиган ҳодиса оддийгина қилиб тушунтирилган.
Шунчаки чиройли
Агар ҳодисани тўлиқ тушуниб олишни иложи бўлмаса, бу хушманзарадан баҳраманд бўлиш мумкин. Сайёҳлар айнан шундай йўл тутишади.
Айниқса сув ҳавзаларининг чегаралари тепадан жуда чиройли кўринади.
Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.