Нидерландияда паранжи тутиш тақиқланди

Паранжи тутишни тақиқловчи қонун 1 августдан кучга кирди. Мазкур қонун ниқоб ва паранжига нисбатан жорий этилган ва жамоат жойларида, мактаб, касалхона ва давлат идораларида, жамоат транспортларида амал қилади. Шу билан бирга хавфсизлик ишлари ходимлари дастлаб қонун бузувчидан юзини очишни сўрашлари зарур, рад жавоби бўлган тақдирда киришни тақиқлашлари ёки 150 евродан бошланадиган жаримага тортишлари мумкин.
Европада юзни беркитишни тақиқлаган биринчи давлат 2011 йилда Франция бўлди. Айни вақтда шундай чора Австрия, Бельгия, Болгария ва Данияда жорий қилинган, қисман тақиқ Германияда ҳам мавжуд.