Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош чорва моллари олиб келинади

⠀Президент Қарорига кўра, 2025–2026 йилларда Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли мол олиб келиниб, 2029 йилга қадар улар сони 1 миллион бошгача етказилади.

Тадбиркорларга, ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. ҚҚС тўловлари кечиктириб, фоизсиз ва таъминотисиз тўланади.
5 йилгача, 2 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар (10 фоиз ставкада, шундан 3 фоизи банк маржаси). Кредитлар учун гаров талаблари 50 фоизгача суғурта ёрдамида енгиллаштирилади.

Имтиёзли давр 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабргача этиб белгиланган.