Нодирбек Абдусатторов 400 минг долларлик турнирни кетма-кет ғалаба билан бошлади

Исландияда шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионати бошланди.

Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. У 1-турда россиялик Ян Непомняшийга қарши дона сурди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. 2-турда эса америкалик Уэсли Сони 1,5 : 0,5 ҳисобида таслим этди.

У энди навбатдаги ўйинини исландиялик Хьйёрвар Стейн Гретарссонга қарши ўтказади. Гуруҳда ғолиб бўлган шахматчи ярим финалда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Маълумот учун мусобақанинг мукофот жамғармаси 400 минг АҚШ долларини ташкил этади.  

Тўртинчи турдан кейин натижалар.

А гуруҳи

1. Абдусатторов - 8 (7½)

2. Непомняший - 5 (5)

3. Со - 3 (3)

4. Грéтарссон - 0 (½)

 

Б гуруҳи

1. Cарлсен - 6 (5½)

2. Накамура - 6 (5)

3. Федосеэв - 4 (4)

4. Блüбаум - 0 (1½)