Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда
- 17.01.2024 16:01
- 133
- Спорт
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича халқаро «Tata Steel Chess-2024» мусобақаси давом этмоқда.
Кеча мусобақанинг мастерс гуруҳида тўртинчи партия беллашувлари ташкил этилди.
Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Франция вакили Алиреза Фирузжага қарши баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди.
Ушбу натижадан сўнг ҳамюртимизнинг очколари сони 2,5 тага етди. Абдусатторов айни дамда турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 8 дақиқа аввал
- Хориж