Ногиронлиги бўлган шахслар давлат муассасаларига ишга жойлаштириляптими?
Бу борада давлат раҳбарининг алоҳида топшириғи бор. Унинг ижроси жойларда қандай таъминланмоқда?
Топшириққа асосан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС)нинг ягона очиқ портали орқали 551 та вакансия танловга чиқарилган. Аммо 207 нафар (37,6 фоизига) ногиронлиги бўлган шахслар ишга олинган, холос.
Мисол учун, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизимида ногиронлиги бўлган шахслар учун 291 та вакант лавозим танловга чиқарилган. Бугунги кунгача 91 нафар (31,3 фоиз) ишга олинган.
Нуробод туманидаги 4-, 20-, 38-, 51-, 65- 75-, 98- мактаблари бўш иш ўринлари бўлмаса-да, фаррош, қоровул ва уста лавозимларини очиқ танловга чиқарган, аксинча, 5 та
(14-, 24-, 46-, 75- ва 70 -) мактабларида техник ходимлар учун бўш иш ўринлари мавжуд бўлса-да, очиқ танловга чиқарилмаган.
Масала вилоят ҳокимлигида таҳлил қилиниб, масъулларга аниқ муддатли топшириқлар берилган.