Нотариал идорага қилинган мурожаатлар қандай ҳал этиляпти?
- 01.06.2021 23:29
- 108
- Самарқанд
Самарқанд вилояти судида вилоят, туманлараро, туман ва шаҳар судьялари ҳамда республика Нотариал палатасининг вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар иштирокида ўтказилган тадбирда шу каби саволларга жавоб изланди.
Унда нотариуслар ва судлар томонидан фуқароларни сарсон қилиш ҳолатларига барҳам бериш, мурожаатларини ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш лозимлиги таъкидланди. Чунки нотариал идорага қилинган мурожаат ижобий ҳал этилмаслиги оқибатида фуқаро судга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда, у ортиқча вақт, маблағ сарфламоқда.
Судьялар ва нотариуслар амалиётда дуч келаётган муаммоли масалалар бўйича фикр алмашдилар, мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.
Теглар:
нотариус