Нурободдаги дўконда ўғирликни вояга етмаган бола содир этган

Жорий йилнинг 12 июнь куни соат 02:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида фуқаро З.А.га тегишли Нуробод тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, мазкур дўкондан жами 111 минг сўмлик нарсалар ва темир сейф ичидан 8 миллион сўм миқдоридаги нақд пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида ушбу жиноятни вояга етмаган Н.Е. содир этганлиги аниқланиб, ундан ўғирлик вақтида қўлга киритган 3 дона дезодорантлар, 5 пачка сақич, 1.564.000 сўм миқдордаги нақд пуллар ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган. Н.Е. жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган.