Нурободлик “шилқим” 15 суткага қамалди
- 21.04.2020 14:52
- 1384
- Жиноят ва жазо
Нуробод тумани Олтинсой МФЙда яшовчи фуқаро У.Т. маст ҳолда шу маҳаллада яшовчи бева аёл Л.Н.нинг яшаш уйига бориб, ҳеч бир сабабсиз унинг хонадони дераза пардаларини йиртиб, аёлни ҳақорат қилган. Бу ҳам етмагандек, бақир-чақир қилиб, шу атрофда яшовчи бошқа фуқароларнинг ҳам тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, майда безорилик содир этган.
Нуробод тумани маъмурий судининг 2020 йил 21 апрелдаги қарорига асосан У.Т. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан айбли деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Нуробод тумани маъмурий суди.