Нурободнинг Меҳр қишлоғи аҳолиси транспорт идораларининг меҳрига муҳтож
- 29.11.2019 17:14
- 144
- Жамият
Телеграмдаги @zarafshonbot манзилимизга Нуробод тумани Чорвадор маҳалласи, Меҳр қишлоғи аҳолиси номидан мурожаат келиб тушди. Унда жумладан, шундай дейилади:
“Қишлоғимиз туман марказидан 30 километр узоқликда жойлашган. Камида 800 киши истиқомат қилаётган аҳолимиз қишлоққа жамоат транспорти қатнови йўлга қўйилмаганидан қийналишмоқда.
Туман маркази ёки бошқа шаҳарларга чиқишда халқимиз атиги битта “такси” хизматидан фойдаланади. У ҳам бўлса, 4-5 кишидан ортиғини ололмайди. Шаҳарга бирор ташвиш билан чиққан киши шу биргина енгил автомашинани қишлоққа бир-неча марта бориб-келишини кутишга мажбур.
Биз, талабаларнинг эса айни совуқ кунларда қишлоққа боришга юрагимиз безиллайди.
Туман, вилоят транспорт идоралари мутасаддилари қишлоғимизга автобус қатновини йўлга қўйишда ёрдам бермасмикан?
Нуриддин НОРБОЕВ,
Нуробод тумани Меҳр қишлоғи, СамДАҚИ талабаси".
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа