"OASIS" ресторанида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот берилди

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ёнида жойлашган "OASIS" ресторанида ёнғин содир бўлди.

Вилоят ФВБ ахборот хизмати xaбар беришича, 9 январь куни соат 14:35 да Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган “Оасис Гарден боғишамол” МЧЖ биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг тахминан 50 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 400 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.