Об-ҳаво маълумотлари қанчалик ишончли?

Об-ҳаво прогнозлари ишончлилиги – бир суткалик прогноз — 92 фоизгача аниқликка эга, 2-3 суткалик 90 фоиз, 4-5 суткалик 88 фоиз, шторм огоҳлантиришларнинг оқланиш даражаси эса 90 фоизни ташкил этади.

“Оила ва табиат”нинг ёзишича, “Ўзгидромет” мониторинг жараёнида замонавий кузатиш технологиялари сунъий йўлдошдан олинган маълумотлар, ер усти мониторинги ва хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ахборот тизимидан фойдаланади.

Хавфли гидрометеорологик ҳодисанинг намоён бўлишига қараб, тегишли вазирлик ва идораларга огоҳлантириш етказилади.

“Ўзгидромет”нинг узоқ муддатли об-ҳаво прогноз бўлими мутахассислари маълумотига кўра, жорий йилнинг ноябрида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутулиб, 3-10 даража илиқни кўрсатади.

Совуқ ҳаво тўлқинлари кузатилганда ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Декабрь ойида совуқ ҳаво тўлқинлари кузатилганда ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ ва 2 даража илиқ бўлиши, илиқ ҳаво оқими кириб келганда ҳарорат 12-17 даражагача кўтарилиши кузатилади.