Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оддий аскар Юлдашев Россияда маҳорат кўрсатди

Россия Федерациясида ўтказилган "Марказ-2019" ҳарбий ўқувларида ўзбекистонлик ҳарбийлар фаол иштирок этди.

Ушбу ўқув натижаларига кўра, Иштихон тумани Баҳрин қишлоғида истиқомат қилаётган, ҳозирда шартнома асосида ҳарбий хизмат ўтаётган Обид Юлдашев Россия Мудофаа вазирлиги таъсис этган "Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлаш йўлида" медали билан тақдирланди.