ОИТСга чалинганини яшириб, турмуш қурган аёлга нисбатан чора кўрилди
- 12.10.2020 16:40
- 677
- Жамият
Сирдарёлик Феруза Ҳасанова (исми-фамилиялар ўзгартирилган) ҳамма аёлларга ўхшаб оила қуриб, бахтли бўлмоқчи эди, лекин у 2016 йилда ОИТС касаллигига дучор бўлди, шу оғир дардга чалинган бўлса ҳам оила қуришга қарор қилди.
Ф.Ҳасанова ўзини ОИТС касаллигига чалинганлигини билса-да, ушбу касалликни уйига келган совчилардан яшириб, турмуш қуришга розилик билдирди.
2020 йил 7 март куни Зуфарбек Шамшиев билан шаърий никоҳдан ўтиб, улар оила бўлиб яшадилар, оқибатда З.Шамшиев ОИТС касаллигини юқтириб олди.
Суд ушбу жиноят ишини ҳар томонлама кўриб чиқиб, Ф.Ҳасановани Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди, деб маълум қилди жиноят ишлари бўйича Ховос тумани суди судьяси Б.Мамадаминова.
Ф.Ҳасановага нисбатан сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.