Оксфорд вакцинасига нега ишонч йўқолди?
Эҳтимол, коронавирусга қарши синовдан ўтган ҳақиқий вакцина яратиш учун камида уч йил керак, деган экспертлар ҳақдирлар. Аммо узоқ вақт синовлар учун вақт йўқ эди.
Англиялик микробиологлар ўтган йилнинг апрель ойи охирларида Европада биринчи вакцинасини ўзларида инсон организмида синаб кўришга киришдилар. Бу вакцина Оксфорд лабораторияларида ишлаб чиқарила бошлади.
Аммо “Шпигель” журнали бугун Европа мамлакатлари бирин-кетин Оксфорд вакцинасидан воз кечаётгани ҳақида бонг урди. Вакцина 2020 йил апрелда англо-швед “AstraZeneca” компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқарила бошлади. “AstraZeneca”нинг Европада камида тўртта йирик заводи бор. Бироқ аввал бошданоқ Бельгиядаги йирик корхоналардан бири керакли миқдорда вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмади. Бошқалари эса умуман талабга жавоб берадиган вакцина ишлаб чиқарувчи қувватига эга эмас эди. Оқибатда улар ишлаб чиқарган вакцина 2021 йилда томирларда ва мияда қонни ивиб қолишига сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ёш аёлларда тез-тез содир бўла бошлади.
Германия ўшанда фақат ёши 60 дан катта одамларда эмлаш ўтказишга қарор қилди. Аммо бунгача компания аксинча ўз вакцинасини 65 ёшдан кичикларда эмлашни тавсия этганди.
“Шпигель” вакцина кимлар учун хавфсиз эканлиги ҳақида аниқ тўхтамга келинмаганини ёзади. Европа тиббиёт агентлиги ўз вакцинасини камдан-кам ҳолларда қонда ўлимга олиб келадиган тромб ҳосил қилиш мумкинлигини тан олишга мажбур бўлди. Одамлар оммавий равишда ундан воз кечмоқда. Норвегия ва Дания ундан бошқа фойдаланмаяпти. Буюк Британияда вакцинани болаларда синаб кўриш тўхтатилди.
Жуда кўп мамлакатларда эмлаш дастури хавф остида қолмоқда. Яқинда эса “Жонсон&Жонсон”нинг вакцинаси ҳам 18 дан 48 ёшгача бўлган хотин-қизларда қонда тромб ҳосил қилиши маълум бўлди. АҚШда унинг билан эмлаш тўхтатилди. Жанубий Африка ва Австралия ҳам шундай қилди. Ғарб фақат иккита – “Пфайзер” ва “Модернлар” компаниялари томонидан маъқулланган вакцина билан қолди. Аммо улар қўлланилганда ҳам ножўя таъсирлари қайд этилган, деб ёзади “Мир новостей” (2021 й. 16-сон) газетаси немис газетаси “Шпигель” хабарига асосланиб.
Т.Шомуродов тайёрлади.