Олимлар гриппга қарши эмлашнинг кутилмаган натижасини аниқлади

Олимлар гриппга қарши эмлашнинг кутилмаган натижасини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Америка кардиология ассоциацияси веб-сайтида эълон қилинди.

Мутахассислар эмланганларда юрак-қон томир касалликлари туфайли ўлим ҳолати бошқа беморларга қараганда 18 фоизга камлигини аниқлашди. Шунингдек, эмланган кишиларда юрак билан боғлиқ муаммолар 13 фоизга, бошқа касалликлардан ўлим хавфи 28 фоизга камлиги маълум бўлди.

Олдинроқ гриппга қарши вакцина тананинг қўшимча ҳимоя воситаси сифатида коронавирусга қарши ҳам самарали эканлиги ҳақида хабар берилган эди. Биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университети (АҚШ) тизимли биология мактаби профессори Анча Баранованинг айтишича, гриппга қарши вакцина коронавирусга қарши ҳимоя воситасини шакллантиради. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай вирусли инфекция бошқа вирусли инфекцияга қарши Т-ҳужайра иммунитети даражасида ўзига хос бўлмаган ўзаро ҳимоя ҳосил қилиши кузатилган.