Олимлар жисмоний машқдан кўра инсон соғлиғига нима яхши таъсир қилишини аниқлади

Оддий меҳр ёки ҳар қандай хайрия фаолияти жисмоний соғлиқни яхшилашга ёрдам берар экан. Илм-фан волонтёрлик (кўнгиллилар) ва вақти-вақти билан қилинган хайрия ишлари фаровонлик ва узоқ умр кўришда ёрдам беришида тобора кўпроқ далилларни топмоқда. Масалан, баъзи тадқиқотлар кўнгиллилик эрта ўлим хавфини 24 фоизга камайтиришини кўрсатди – бу ҳар куни олти ёки ундан ортиқ порция мева ва сабзавот истеъмол қилиш билан баробар.

Бундан ташқари, бу одамларда қондаги шакар миқдори ошиши ёки юрак хасталигига олиб келадиган яллиғланиш хавфи паст бўлади.

Канададаги ўрта мактаб ўқувчилари икки гуруҳга бўлиниб, бир қисми икки ой давомида кичик синф ўқувчиларига ёрдам бериш учун юборилган, бошқалари эса ўз навбатини кутиш учун қолдирилган. Белгиланган вақт ўтгач, икки гуруҳ ўртасидаги тафовут уларнинг қон таҳлилида аниқ кўриниб турарди. Кўнгиллиларда холестерин миқдори ва қондаги интерлейкин-6 каби яллиғланиш кўрсаткичлари паст бўлган, бу нафақат юрак-қон томир касалликларининг олдини олади, балки вирусли инфекцияларга қарши курашишда ҳам ёрдам беради.

Таъкидланишича, қон тести орқали нафақат кўнгиллилар фаолияти натижаларини, балки хайрихоҳликнинг тасодифий ҳаракатларини ҳам кўриш мумкин. Калифорниядаги бир тадқиқотда бегона одамлар учун каҳва сотиб олиш каби оддий, хайрли ишларни бажариши топширилган иштирокчилар генларида яллиғланиш билан боғлиқ лейкоцитлар фаоллиги пастроқ бўлган.

Бошқа бир тажрибада кўнгиллилар эҳсон қилиши пайтида қўллари енгил токи билан урилиб текширилди. МРТ эҳсон қилаётганларнинг мияси оғриққа чидамлироқ бўлишини кўрсатди. Ўзингизга эмас, бошқаларга пул сарфлаш яхши ухлашга ва қон босимини пасайишига олиб келиши мумкин.

Америкалик нейробиолог Тристен Инагаки меҳр-оқибат ва фидойилик жисмоний саломатликка ижобий таъсир кўрсатишига амин эканини таъкидлайди. “Биз ўзаро боғлиқ бўлганимизда соғлиғимиз яхшиланади, хайр-эҳсон эса бу муносабатларнинг бир қисмидир, - дейди у. - Агар биз бирон кишига меҳрибонлик қилсак ёки ҳатто ўтмишдаги қилган яхшилигимизни эсаласак, миядаги қўрқув марказининг фаолияти камаяди”.

Буларнинг барчаси соғлиққа бевосита ўз таъсирини кўрсатади. Инагаки, чақалоқлар парвариши симпатик (нерв системасининг нафас олиши) асаб тизими билан узвий боғлиқлигини тушунтирди, у қон босимини тартибга солиш ва яллиғланишга қарши жавоб беришда қатнашади. Шунинг учун яқинларингизга ғамхўрлик қилиш юрак ва қон томирлари бақувват бўлишини тиклайди ва узоқ умр кўришда ёрдам беради. “Баъзида бировларга эътибор қаратиш, соғлиқ учун жуда фойдалидир”, - хулоса қилади Инагаки.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.