Олий таълим муассасаларида 1-семестр якуний назорат имтиҳонлари шаффоф ўтяптими?

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқув йилининг 1-семестри имтиҳонларини адолатли ўтказиш мақсадида якуний назорат имтиҳонлари тест-назорат шаклида, компьютерда олинмоқда. Талабаларнинг якуний назорат имтиҳон натижаларини баҳолашда янги тизимга амал қилишни бошлади.

Янги тизимнинг ўзига хос жиҳати шундаки, талабанинг жорий ва оралиқ назорат ишларидан “3” ёки “5” баҳо олганидан қатъий назар, якуний назорат имтиҳонидан олган баҳоси талаба рейтинг дафтарчасига қўйилади.

Бугун иқтисодиёт факультети, менежмент йўналишининг 118-218 гуруҳларига инглиз тили фанидан якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтди. Тест натижаларига кўра, 40 нафар талаба якуний назорат имтиҳонида иштирок этди. Шулардан, 4 нафари “5”, 12 нафари “4” ва 16 нафари “3” баҳо билан имтиҳонни топширди. Қолган 8 нафари эса имтиҳондан ўтолмади.

Мақсад - талабалар билимини шаффоф баҳолаш ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган. Институтда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз натижасини беради, албатта.

Шоҳруҳ ЖАЛИЛОВ.