Олмаота фуқароси суд ижрочиларига қарата ўқ узди
Олмаотада яшовчи фуқаро суд ижрочилари ва полиция ходимларига қарата амалга оширган отишма оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Ўт очган шахс ҳибсга олинди, дея хабар беради шаҳар ИИБ матбуот хизмати.
Воқеа бугун, 20 сентябрь куни соат 17:00 (Тошкент вақти билан 16:00) да Оқбулоқ микрорайонида содир бўлган.
“Хусусий уйлардан бирида кўчириш тўғрисидаги суд буйруғи ижроси вақтида уй эгаси, 1967 йилда туғилган фуқаро Д. тажовузкорлик кўрсатиб, суд ижрочилари, милиция участкаси инспекторлари, фавқулодда вазиятлар департаменти ходимларига ўқ узди", дейилади полиция хабарида.
Беш киши, жумладан, икки полициячи ҳаёт учун хавфли жароҳатлар олган ва ҳалок бўлган.
Хабарда айтилишича, ўт очган киши зарарсизлантирилиб, қўлга олинган. Ҳозирда вазият назорат остида. Жиноий иш қўзғатилган. Тергов бошланган.