Олтинкўз ҳашаротининг экинларга қандай фойдаси бор?

Зараркунандалар хуружи ва турли касалликлар ер юзида улкан офат ҳисобланиб, улар қишлоқ хўжалик ўсимликларининг ривожланиши даврида ва маҳсулотларни сақлаш давомида ҳосилнинг жуда катта қисмининг йўқотилишига сабаб бўлади. 

Ўсимликларнинг биологик ҳимояси эса кенг маънода зараркунандалар ва касаллик қўзғатувчилар келтирадиган зарарни камайтиради. Биологик ҳимоя усулининг моҳияти табиатда қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалари билан уларнинг паразитлари ва йиртқичлари (энтомофаглар ва акарифаглар), айниқса ҳашаротлар, каналар ва зараркунандалар билан бактериал, замбуруғ, вирус ва комплекс касалликлар орасида вужудга келган антогонистик муносабатлардан аниқ мақсадда фойдаланишдир.  

Фойдали ҳашаротлардан бири - олтинкўздир. Унинг Ўрта Осиё фаунасида 24 тури тарқалган. Танаси оч яшил, кузлари тилларанг, садафсимон ёки камалаксимон товланувчи қанотга эга. Олтинкўзнинг личинкалари йиртқич ҳаёт кечириб, улар жуда хўранда ва ниҳоятда ҳаракатчан. Личинкаси 3000 тагача бит, ўргимчаккана ва зараркунанда тунлам тухумларини йўқ қилиши мумкин. 

Деҳқонлик минтақаларида яшайдиган олтинкўзнинг асосий турлари 4-5 авлод беради. Пахта далалари агробиоценозида олтинкўзнинг ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги зараркунандаларини йўқ қилувчи этномофаглар сифатида катта аҳамиятга эга. 

О.Шомуродов,

М.Хушвақтов,

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Паст Дарғом туман бўлими давлат инспекторлари.