Омикрон: Жанубий Кореяда иккита ўлим ҳолати қайд этилди
- 03.01.2022 19:27
- 98
- COVID-19
Жанубий Кореяда биринчи марта COVID-19 нинг омикрон штамми билан боғлиқ иккита ўлим ҳолати қайд этилди, деб хабар бермоқда «Ренхап».
Кванжу шаҳридаги соғлиқни сақлаш идоралари яқинда вафот этган икки коронавирусли беморда омикрон варианти тасдиқланганлигини маълум қилишди.
Қайд этилишича, беморлардан бири ўтган ҳафта, душанба куни, иккинчиси чоршанба куни вафот этган, иккаласи ҳам 90 ёшдан ошган.
Булар мамлакатда омикрон варианти билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолатлари.
Соғлиқни сақлаш органлари ўлимнинг аниқ сабабларини ўрганмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 48 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!