Оналар боласини бир ёшга тўлмасдан кутубхонага олиб келиши яхши натижа беришини биласизми?

Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида олий ва ўрта махсус таълими муассасаларининг кутубхона мутахассислари учун бир кунлик ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда АҚШ кутубхоналари фонди ижрочи директори Мисс Меррис Сумрелл ўз тажрибаларини кўргазма воситалари ёрдамида тушунтирмоқда. Унинг айтишича, оналар боласини бир ёшга тўлмасдан кутубхонага олиб келиши яхши натижа беради. Бу тажрибада ўз исботини топган. Қолаверса, болага китоб тутганда, албатта, рағбат ва у ёқтирадиган нарса улашиш лозим.

P/S: Бизда эса болани китобга қизиқтириш учун, аввало, она ҳомиладорлик пайти кўпроқ китоб ўқиш керак, деб ҳисобланади. Бу тадбир аллақачон ўз исботи топган. Мутафаккир ота-боболаримизнинг оналари ақл-заковотда тенгсиз бўлишган.