Опен бюджет эътибордан четдами?
“Ташаббусли бюджет” дастурининг жорий йил 2-мавсум овоз бериш жараёнлари 31 августда якунланди. Табиийки, ғолиб лойиҳалар аниқ.
Аммо бугунгача биронта лойиҳа халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида тасдиқланмаган. Чунки, масала ҳудудий ҳокимликлар томонидан сессиялар кун тартибига киритилмаган.
Ачинарлиси, 1 мавсум лойиҳалари бўйича ҳам қатор камчиликлар мавжуд.
Мисол учун, Пахтачи туманидаги 3 та, Булунғур, Каттақўрғон, Пайариқ, Паст Дарғом, Самарқанд, Нуробод, Ургут, Тойлоқ туманлари, Самарқанд ҳамда Каттақўрғон шаҳарларида 1 тадан объектларда қурилиш ишлари бошланмаган.
Бошланган қурилиш ишлари назорат қилинмаганлиги сабабли ўтган 5 ой давомида бор-йўғи 53 та, яъни 24 фоиз объектда қурилиш якунланиб, фойдаланишга топширилган.