Оқдарё туманида 136 та хўжалик юритувчи субъектда камчиликлар аниқланди

Оқдарё туман  ҳокимлиги, туман прокуратураси, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан тумандаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида паспортлаштириш ўтказилмоқда.

“Оқдарё савдо комплекси” ва “Оқдарё деҳқон бозор” МЧЖлар ҳудудидаги 136 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти ўрганилганда, бир қатор камчиликлар аниқланди.

Жумладан, 14 та ҳужжатсиз фаолият юритиш, 80 та назорат касса машинаси ҳамда тўлов терминали ўрнатмаганлиги, 26 та фаолият гувоҳномаси мос келмаслиги, 85 та ижара шартномаси тузилмаганлиги ва 47 та норасмий ёлланма ишчилар ишлатиш каби ҳолатлар аниқланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан расмий огоҳлантириш хатлари берилиб, камчиликлар бартараф этилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, паспортлаштириш жараёнида тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳеч қандай маъмурий ва молиявий жарималар қўлланилмайди, камчиликлар ҳамкорликда бартараф этилади.