Оқдарё, Ургут, Самарқанд ва Жомбой туманларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут ва Самарканд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи  ЯТТ Х.Э. ва С.М.лар тижорат мақсадида савдо дўкони ҳамда новвойхонасида ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб, жами 230 млн. сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан “Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “S.Z.” оилавий корхонаси раҳбари З.С. умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 191,2 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Оқдарё тумани бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T-Z.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. электр тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан уланиб, 192,8 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда (https://t.me/Department_uz/8600).