Оқдарёда гугурт қутиларига қадоқланган гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс ушланди

13 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ терроризим ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Оқдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Оқдарё тумани Пахтаобод маҳалласи Мевазор қишлоғида яшовчи, 1993 йилда туғилган М.Ш. 500 минг сўм эвазига 4 дона гугурт қутиларига қадоқланган 8,15 грамм миқдоридаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.