Оқдарёда салкам 310 миллион сўмга яқин субсидия маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди
- 28.04.2021 11:09
- 495
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Оқдарё туман бўлими томонидан ҳудудда терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари “О.И.” масъулияти чекланган жамияти ва “С.О.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбарлари билан олдиндан тил бириктириб, кам таъминланган оилаларнинг бандлигини таъминлаш учун ажратилган 309,7 миллион сўм субсидия маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея маълум қилди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.