Оқдарёда тадбиркордан 2200 доллар пора талаб қилган инспектор қўлга олинди
- 13.05.2026 13:34
- 372
- Жиноят ва жазо
Маълум бўлишича, “Самарқанд сув таъминоти” акциядорлик жамиятининг Оқдарё филиали инспектори М.А. “Қ.С.” МЧЖга қарашли хусусий клиника ичимлик суви ва оқова сув тармоғига тегишли рухсатномасиз улангани бўйича ҳисобланган 147 миллион сўмлик зарарни “йўқ қилиб бериш”ни ваъда қилган.
Эвазига эса у тадбиркордан 2200 АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Ф.И. инспектор М.А.нинг топшириғига асосан ушбу пул маблағини тадбиркордан олаётган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-, 28- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
жиноят иши
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Риёсиз сўзлар
- Бугун, 09:39
- Сиёсат