Жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўн уч ёшдан ўн тўрт ёшга кўтарилмоқда

Жиноят кодексига ўзгартириш киритишга доир ушбу мазмундаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёши ўн тўрт ёш қилиб белгилаш таклиф этилган эди.

Ҳориж мамлакатлар, хусусан, Германия, Италия, Испания, Япония ва МДҲ мамлакатлари жиноят қонунчилигида жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши сифатида ўн тўрт ҳисобланади.