Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёдаги савдо дўконларида ёнғин юз берди

Бугун, 9 июнь куни соат 03:50 да Оқдарё тумани «Лойиш» маҳалла фуқаролар йиғини, Aмир Темур шоҳ кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Ёнғин бўлган жойга соат 03:56 да етиб борилиб, соат 04:45 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 05:37 да бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда ёрдамчи ("КамАЗ") жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида мебель, хўжалик моллари ва озиқ-овқат дўконларининг тахминан 200 кв.м. майдонда шифт, том ва жиҳозлари ёниб, зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.