ЎҚУВ КУРСЛАРИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази Самарқанд вилоят ҳудудий бўлими вилоятимиздаги барча корхона-ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари бухгалтер-аудиторлари ва мустақил ўрганувчиларни шартнома асосида пуллик курсларга таклиф этади.
Бизда қуйидаги йўналишларда курслар мавжуд:
- солиқлар ва солиққа тортиш;
- бухгалтерия ҳисоби (нолдан балансгача);
- замонавий бухгалтерия ҳисоби;
- "1-С" (8.3 версияси) ва "1-UZ" бухгалтерия дастурлари ва электрон ҳисобот тайёрлаш;
- солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлар учун махсус малака ошириш курслари;
- умумбелгиланган солиқлар бўйича махсус семинарлар.
Курс якуни бўйича тингловчиларга марказнинг махсус сертификати берилади.
Марказимиз республикада ягона бўлган давлат тасарруфидаги ўқув маркази ҳисобланади. Бизда ўқитиш жараёни учун тўлов нархлари имкон даражасида пасайтирилган.
Шунингдек, ташкил этилган курсларда олий ўқув юртларининг тажрибали профессор-ўқитувчилари, вилоят давлат солиқ бошқармасининг малакали мутахассислари ва бошқа тегишли ташкилотлардан таклиф этилган тажрибали мутахассислар томонидан ўқув машғулотлари олиб борилади.
МАНЗИЛИМИЗ: Самарқанд шаҳри, Гагарин кўчаси, 85-"А" уй. Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясининг
маъмурий биноси, 116-хона.
Мурожаат учун телефонлар: +99866-234-34-26,
+99891-524-09-13,
+99891-546-34-00.
Реклама ҳуқуқи асосида.