Ўқувчи мобил телефони портлаши қурбони бўлди

Воқеа Вьетнам бошланғич мактаби ўқувчиси дарс тайёрлаётганда рўй берди.

Мамлакатда мавжуд пандемия чекловлари туфайли маҳаллий мактабларда дарс масофадан туриб ўтказилади.

Нгеан провинциясидаги мактабнинг бешинчи синф ўқувчиси заряд олаётган телефон орқали дарсга уланди. Тўсатдан гаджет портлаб, боланинг кийимлари ёна бошлади.

Ёрдамга етиб келган қўшнилар уни тезда касалхонага етказишга ҳаракат қилишди. Бироқ, бола шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди.

Вьетнам ОАВлари ёзишича, боланинг оиласи полициядан фожиа сабабларини тергов қилмасликни сўраган.

Мобил қурилманинг модели ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Аввалроқ, Европа Иттифоқининг зарядловчи ускуналар ягона стандартини жорий этиш ниятига Apple муносабати ҳақида Sputnik радиосида айтилган эди.