Ўқувчи қизлар жанжали сабаб 12 нафар ота-она жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги 41-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчи-қизлари жанжаллашгани ҳақидаги видео тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

- Воқеа юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўрганилди, - дейилади муносабатда. - Аниқланишича, шу йилнинг 13 октябрь куни 9-"А" синф ўқувчиси Ф.Ф. билан 9-"Б" синф ўқувчиси Р.Г. кечга яқин ўзларининг яшаш хонадонларида уй телефонида ўзаро гап талашган. Оқибатда 14 октябрь куни дарс тугагандан кейин Қоратепа маҳалласидаги Сарбозор кўчасида, тахминан соати 14:20 лар атрофида ўзаро жанжаллашишган. Воқеа жойида ўқувчиларнинг синфдошлари ҳам бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан жараёнларда иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан йиғилиш ўтказилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилди. Туман ИИБ масъуллар томонидан жараёнларда иштирок этган жами 12 нафар ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.