Ўқувчи қизларнинг жанжаллашгани ҳақида ижтимоий тармоқлардаги ҳолат бўйича расмий муносабат: Жанжал Иштихонда бўлган

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчи-қизларининг жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганишлар олиб борилган.

"Ўрганишлар натижасига кўра, видеодаги жабрланувчи ўқувчи Иштихон туманидаги 15-умумтаълим мактабининг 7-синфида, зўравон ўқувчи-қиз эса шу тумандаги 74-умумтаълим мактабининг 10-синфида таҳсил олаётганлиги аниқланди,  - дейилади  Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабарида. - Мазкур ҳолат юзасидан ҳар иккала ўқувчи билан мактаб амалиётчи психологлари, маҳалла хотин-қизлар фаоли ва мактабларга бириктирилган инспектор-писихологлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

Шунингдек, ҳолат туман ИИБ томонидан назоратга олиниб, зўравон ўқувчи қизнинг ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси, биринчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган".