Ўрмон ва қўриқхоналарни қандай асраяпмиз?
Яқинда Россия федерациясининг Перм шаҳрида қўриқхона ва ўрмонларни асрашга бағишланган бир ҳафталик амалий семинар ўтказилди.
“Чернаев” номли ўрмон хўжалиги шу шаҳарга деярли туташиб кетганлиги боис қушларга ин қуриб берилган, аҳоли ва ўрмонга келадиган сайёҳлар томонидан қушлар озиқлантириб бориларкан. Келадиган сайёҳларнинг кўплигидан қушлар одамлардан чўчимайдиган даража етган, шу жиҳат туфайли ҳам сайёҳлар оқими доимий равишда ўсиб бораркан.
Тадбирнинг очилишида Пермь ўлкаси экология вазири, Россия Федерацияси экология вазири ўринбосари, бошқарма бошлиқлари, соҳа мутахассислари, ўрмон, қўриқхоналар мутахассислари экология асрашга оид фикрлар билдиришди.
Семинар давомида Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Беларусь давлатлари қаторида биз ҳам “Зарафшон” миллий табиат боғи, юртимиздаги ҳайвонот дунёси, географик жойлашуви ҳақида тушунчалар бердик. Семинар давомида янги ғоялар, фикрлар алмашинуви бўлди.
Шундан сўнг Пермь шаҳрининг яшил белбоғи бўйлаб автобусда экспертлар билан биргаликда саёҳат уюштирилди.
Семинар давомида она сайёрамиз экологиясини, табиатини, фауна ва флорасини асраб-авайлаш мавзусида мастер-класларлар ўтказилди.
Эркин ХОЛМАНОВ.