Осиё Паралимпия қўмитаси прeзидeнти Самарқандда

Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашед бошчилигидаги делегация кўҳна Самарқанднинг туризм салоҳияти, миллий урф-одатлари билан танишиш мақсадида вилоятимизда меҳмон бўлиб турибди. Бу ҳақда вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Мажид Рашед ташрифи давомида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашиб, Самарқандни кўриш бир умрлик орзуси эканлигини, бугун шу орзуси рўёбга чиққанидан мамнунлигини билдирди.

Шунингдек, маданий мерос объектларида ногиронлар учун яратилган шарт-шароитлар меҳмонда алоҳида таассурот қолдирганини маълум қилди.

Мажид Рашед вилоятда спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун яратилган имкониятларга юксак баҳо бериб, Токиода бўлиб ўтадиган ўйинларда самарқандликларга зафарлар тилади.