Осмон ҳукмдорлари: сайёрадаги энг катта қушлар

Улар ўз катталиги билан кишида яхши таассурот қолдиради, ташқи кўриниши эса қарама-қарши туйғуларни уйғотади: бир томондан беихтиёр улардан кўз узолмайсиз, бошқа томондан эса бу қушлар одамга бироз қўрқув ҳисси уйғотади. Улар осмоннинг ҳақиқий ҳукмдорлари, сайёрадаги учадиган энг катта қушлардир.

Киткалла
Бу қуш Страус, Эму, Казуар каби йирик учмас қушларга нисбатан энг баланд, энг оғир ёки кенг қанотли қуш бўлмаслиги мумкин, лекин у албатта сайёрадаги энг катта учадиган қушлар рўйхатига киришга лойиқ.

«Повелители неба»: 6 самых больших летающих птиц на планете

Киткалла ёки қирол қарқараси Африканинг ботқоқоли ҳудудларида яшайди, у ерда узунлиги 1-2 метр, оғирлиги 10 килограммгача бўлган икки хил (ҳам ўпка, ҳам ойқулоқ орқали) нафас олувчи “протоптер” балиқларини овлайди. Шунингдек, кўпинча бу қушнинг таомномасига тимсоҳ болалари ҳам киради.

«Повелители неба»: 6 самых больших летающих птиц на планете

Вазни 6-7 килограммгача етадиган вояга етган қушларнинг узунлиги бир метрдан ошади. Қанотларининг ёзилгандаги узунлиги тахминан 2 метрни ташкил қилади.
Киткалла атрофни кўздан кечириб, ўлжа излаб жимгина осмонда учиб юрганда кишига фақат битта – унинг кўзига тушмасдан, тезда бирон жойда яшириниш истаги уйғонади.

Жингалак сақоқуш (пеликан)

«Повелители неба»: 6 самых больших летающих птиц на планете

Бу йирик қушни Болқон ярим оролидан Монголиягача бўлган жойларда учратиш мумкин. У вазни 2-3 килограммгача етадиган балиқларни овлайди. Етилган пеликаннинг тана узунлиги тахминан 1,8 метр, вазни эса кўпинча 12 килограммдан ошади. Қанот ёзиш кенглиги – 3 метрдан зиёд.
Оғир вазнига қарамай, жингалак сақоқушлар ажойиб учувчилардир. Одатда улар бўйни эгилган ҳолда парвоз қилади.

Қора калхат

«Повелители неба»: 6 самых больших летающих птиц на планете

Бу қушларнинг узунлиги 1 метр, вазни 10 килограммни, ўртача қанот ёзиш кенглиги эса тахминан 2 метрни ташкил қилади. Қора калхат фаол овчи эмас. Қуш қаршилик кўрсатмайдиган ўлимтик ҳайвонларнинг тана гўшти билан озиқланишни афзал кўради. Умуман олганда, у ёввойи табиатда тозаловчи-санитар вазифасини бажариб юради.
Қора калхат ўзига овқат излаб, кунига жуда катта, тахминан 300 километр масофани босиб ўтишга қодир.

Марабу

«Повелители неба»: 6 самых больших летающих птиц на планете

Бу қушлар нафақат Африкада, балки Жанубий Осиёда ҳам учрайди. Оғирлиги 10 килограмм бўлган қушнинг бўйи 1,5 метрга етиши мумкин. Қушлар қанот кенглиги 2,5-3 метрдан ошади. Марабу кемирувчилар, калтакесаклар, баъзида тимсоҳ болаларини овлайди. Кўпинча ов қилиш дангасалигига йўлиқиб қоладиган қушлар жуда оч бўлса, денгиз бургутларининг ўлжасини тортиб олиши мумкин.

Анд кондори

«Повелители неба»: 6 самых больших летающих птиц на планете

Кондор сайёрадаги энг йирик йиртқич учувчи қушлардан биридир. Вояга етган қушларнинг узунлиги бир ярим метргача етади, тана вазни эса 15 килограмм.
Анд кондорининг қанотлар ёзилгандаги узунлиги 3 метрдан ошади. Ўлимтикхўр йирик йиртқич қушлар Жанубий Америкада денгиз сатҳидан 3-5 километр баландликда яшайди. Қанотларини кериб парвоз қилиш учун кондор илиқ ҳавонинг юқорига йўналган оқимларидан фойдаланади. Бу эса уларга камроқ қанот қоқиш имконини беради.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.