Ота хорижга чиқиш учун 30 миллион сўм тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Ислом.А.дан ундирувчи Дилфуза.М.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун то у вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Ургут туман бўлимига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, тарафларга юборилган. Шундан сўнг қарздор ўзи ва яқин қариндошлари томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган.

Қонунчилигимизга кўра, алимент тўловчининг республика ҳудудидан чиқиши чекланади. Ислом.А. ҳам Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи давлат ижрочисининг қарорига асосан чекланганди. У хорижга чиқиш ҳуқуқини қайта тиклаш мақсадида ундирувчи Дилфуза.М.нинг фойдасига олдиндан 30 миллион сўм алимент пулларини тўлаб берди. Энди у бемалол хорижга чиқиши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси

Ургут туман бўлими.