Ўтган йили 133 нафар ички ишлар ходими жиноий жавобгарликка тортилган
- 25.06.2020 10:10
- 112
- Жиноят ва жазо
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган жамоатчилик мулоқотида ички ишлар органлари фаолияти муҳокама қилинди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов тизимга адашиб кириб қолганлар ҳақида маълумот берди:
— Сафимизни адашиб кириб қолганлардан тозалаш бўйича кўп ишлар амалга оширилди. Масалан, 2019 йилда жами 7039 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган 1223 ходим жаримага тортилган. 133 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.
Жорий йилда эса 2350 ходим хизмат интизомини бузгани аниқланди. 529 нафари йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳамда 45 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. 78 нафар ходимимиз карантин қоидаларини бузганлик учун жаримага тортилган, бир нафари ишдан бўшатилган.
Сўзда эмас, амалда қонун устуворлигини таъминлаш — асосий вазифамиздир.